Эрон "ғазабланса" Исроилни йўқ қилишидан огоҳлантирди

Фото: Фото: en.irna.ir

ASTANA. Kazinform – Эрон президенти Иброҳим Раиси Исроилнинг Эрон ҳудудига ҳар қандай ҳужуми улар учун жиддий оқибатларга олиб келишидан огоҳлантирди.

IRNA агентлигининг хабар беришича, Эрон раҳбари Покистоннинг Лаҳор университети талабаларига: “Агар Эронга ҳужум қилинса, Исроилдан ҳеч нарса қолмайди”, деди.

Шунингдек, у ўтган октябрь ойида ХАМАСнинг Исроилга ҳужуми Тель-Авив ва унинг тарафдорларининг мусулмон давлатлари билан муносабатларни нормаллаштиришга бўлган умидларини пучга чиқарганини таъкидлади.

Раиси Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатларини қоралаб, улар 34 мингдан ортиқ фаластинликнинг ўлимига масъул эканини айтди.