“Эрик” тўфони Мексикага етиб келди
ASTANA. Kazinform — Мексика ҳукумати, айниқса, Акапулько шаҳри ва Пуэрто-Анхель минтақасида вайронагарчиликлар юзага келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди, дея хабар беради Kazinform агентлиги Anadoluга таяниб.
Мексиканинг жануби-ғарбий қисмига етиб келган “Эрик” тўфони ўта хавфли 4-тоифага етди, деб хабар берди АҚШ Миллий тўфон маркази.
Марказ баёнотида таъкидланишича, бўрон Мексиканинг жануби-ғарбий қисми ва унга туташ ҳудудларга кучли ёғингарчилик олиб келиши, бу эса ҳалокатли сел ва сув тошқинларига сабаб бўлиши мумкин.
Мексика расмийлари, айниқса, Акапулько шаҳри ва Пуэрто-Анхель минтақасида юзага келиши мумкин бўлган зарар ҳақида огоҳлантирди.
Мексика президенти Клаудия Шейнбаум видеомурожаатида минтақадаги барча тадбирлар тўхтатилганини таъкидлади ва аҳолини уйда ёки бошпаналарда қолишга чақирди.
"Эрик" тўфони Мексикани қамраб олар экан, кучли ёмғир Бразилияда ҳам кундалик ҳаётга салбий таъсир кўрсатмоқда.
Расмийларга кўра, Риу-Гранди-ду-Сул штатида бўрон туфайли 2600 дан ортиқ киши ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган.
Шунингдек, электр таъминотидаги узилишлар, кўчкилар ва кўприкларнинг қулаши ҳам қайд этилган. Табиий офат оқибатида икки киши ҳалок бўлган, бир киши бедарак йўқолган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой ҳукумати тўфон оқибатларини бартараф этиш учун 40 миллион юань ажратгани ҳақида хабар берган эдик.