eQonaq мобиль иловаси Қозоғистонга келаётган ватандошларнинг энг яқин кўмакчиси

Фото:
ASTANA. Kazinform – ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлигининг Миграция қўмитаси, «Меҳнат ресурсларини ривожлантириш маркази» АЖ ва «Kazakh Tourizm» МК» АЖ вакиллари «eQonaq» ахбороти асосида «eQonaq – Kutty Meken» мобиль иловасини ишга тушириш масаласини муҳокама қилдилар, деб хабар беради Kazinform.

Илова орқали «ватандош» мақомини ва «Ата жоли» картасини олиш мумкин.

«eQonaq» тизими чет эл фуқароси бўлган этник қозоқларнинг аризаларини топширишни сезиларли даражада соддалаштириш, шунингдек, давлат органлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик жараёнини тезлаштириш имконини беради.