Эпидемиологик баҳолаш матрицаси: Қозоғистонда битта ҳудуд «сариқ» зонага ўтди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – 9 ноябр ҳолатига кўра, Қозоғистон ҳудудларидаги эпидемиологик вазиятни баҳолаш матрицаси эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform COVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиясига таяниб.

«Қизил» зонада: Қостанай, Павлодар, Шимолий Қозоғистон вилоятлари.

«Сариқ» зонада: Нур-Султан, Алмати шаҳарлари, Ақмола, Қарағанди вилоятлари.

«Яшил» зонада: Чимкент шаҳри, Ақтўбе, Атирау, Алмати, Ғарбий Қозоғистон, Туркистон, Жамбил, Қизилўрда, Манғистау, Шарқий Қозоғистон вилоятлари.