ЕОИИга аъзо давлатлар фуқароларининг Қирғизистонда бўлиш қоидалари ўзгартирилди
Қирғизистонда жорий йилнинг 10 октябридан чет элликлар учун мамлакатда бўлишнинг янги тартиби кучга кирди, унинг бир қатор қоидалари Евроосиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ) аъзо давлатлар фуқароларига нисбатан қўлланилади, деб хабар беради Кazinform агентлиги мухбири.
Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, ЕОИИ давлатлари фуқаролари Қирғизистон Республикаси ҳудудида ҳар бир юз саксон кунда мамлакатга кирган пайтдан бошлаб 90 кундан кўп бўлмаган муддатга рухсатномаларсиз бўлишлари мумкин.
Хорижий давлат фуқаролари мамлакатда 90 кундан кўпроқ муддат бўлишлари учун ҳужжатларни (яшаш жойи бўйича прописка, яшаш учун рухсатнома, вақтинчалик рухсатнома, “Қайрилман” ёки “Мекен-карта” мақоми) олиш учун чет эл фуқаросининг ташриф мақсадига қараб қолиш ҳуқуқини берадиган ваколатли органларга мурожаат қилишлари керак.
Идора эслатиб ўтадики, Россия Федерацияси, Қозоғистон Республикаси, Тожикистон Республикаси, Арманистон Республикаси, Беларусь Республикаси, Грузия, Озарбайжон Республикаси ва Молдова Республикаси фуқароларини бўлиш мақсадига қараб рўйхатдан ўтиш муддатини узайтириш ҳуқуқи билан олти ойдан ортиқ бўлмаган муддатга амалга оширилади.
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг вояга етмаган болаларини ҳисобга олиш уларнинг ота-оналари, васийлари ва бошқа қонуний вакилларини ҳисобга олиш билан бир вақтда амалга оширилади.
Қирғизистон Республикасининг миграция режимини бузмаслик учун чет эл фуқаролари белгиланган қоидаларга риоя қилишга чақирилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистонда хорижликлар учун янги бўлиш тартиби кучга киргани хабар қилинганди.
Муаллиф: Гулмира Абдрахманова