ЕОИИда асосий махсулотлар нархларини пасайтириш йуллари таклиф қилинди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Евроосиё иқтисодий иттифоқи доирасида савдо, логистика ва улгуржи тарқатиш марказлари тизимини яратишни таклиф қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Қозоғистон Ўзбекистон билан биргаликда Марказий Осиёда халқаро савдо-иқтисодий ҳамкорлик марказини яратиш бўйича қўшма лойиҳани амалга оширишни бошлади. Марказ Ғарбий Европа – Ғарбий Хитой стратегик автомагистрали бўйлаб жойлашган бўлиб, ўзаро транзит савдосининг ошишини таъминлайди, товар оқимини шаффофлаштириш ва маҳсулотларнинг хавфсизлигини таъминлашга ёрдам беради», -деди Қасим-Жомарт Тоқаев ОЕИК йиғилишида.

Президент иттифоқнинг барча давлатлари билан шу каби қўшма инфратузилмани биргаликда ривожлантиришни таклиф қилди.

«Иттифоқ таркибида савдо-логистика ва улгуржи тарқатиш марказлари тизимини яратиш ҳам катта аҳамият касб этмоқда. Бундай тизим давлатларимизнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлайди, агросаноат соҳаси салоҳиятини қўллаб-қувватлайди, харажатларни камайтиради ва шунга мувофиқ равишда асосий маҳсулотлар нархларини пасайтиради», – дея сўзларини якунлади Давлат раҳбари.


Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев