Енгил атлетикачи Кристина Овчинникова Грециядаги турнирда ғолиб чиқди

Фото: Фото: Қозоғистон Республикаси МОҚ

ASTANA. Kazinform – Грециянинг Хания шаҳрида ўтказилган халқаро турнирда енгил атлетика бўйича Қозоғистон терма жамоаси вакили Кристина Овчинникова олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда ҚР Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.

Спортчи баландликка сакрашда рекорд ўрнатди. Овчинникова 190 сантиметр натижа кўрсатди.

Қайд этиш жоиз, қозоғистонлик спортчи Гуми шаҳрида бўлиб ўтган Осиё чемпионатида ҳам худди шундай кўрсаткич билан биринчи ўринни эгаллаган бўларди. Бироқ, у танловга киритилмади.

Иккинчи ўринни 188 сантиметр натижа билан маҳаллий спортчи Татьяна Гкусин (Греция) эгаллаган бўлса, 188 сантиметр натижа билан Стилиана Иоанниду (Кипр) бронза медалига сазовор бўлди.