ASTANA. Kazinform – Қозоғистон енгил атлетика терма жамоаси вакили Алина Чистякова Хитойнинг Тяньцзинь шаҳрида бўлиб ўтган ёпиқ иншоотлардаги Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда МОҚ хабар берди.
Ҳамюртимиз бешкурашда энг яхши натижани кўрсатиб, жами 4181 очко тўплади.
Кумуш медални хитойлик Сюй Цзяхуань (4091 очко) қўлга киритди, яна бир хитойлик спортчи У Чжэн эса 4013 очко билан учинчи ўринни эгаллади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қозоғистонлик Нора Жеруто бронза медалини қўлга киритган эди.
Аввалроқ, Қишки Олимпия ўйинлари: қозоғистонлик спортчиларнинг 7 февралдаги мусобақа жадвали эълон қилингани ҳақида хабар бергандик.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.