Гап крипто активларининг умумий қиймати 10 000 евродан ошадиган шахслар учун чекловлар ҳақида бормоқда.
«Россия фуқаролари ёки Россияда истиқомат қилувчи, крипто активларининг умумий қиймати 10 000 евродан ошган шахсларнинг барча Binancе ҳисоблари чекланади. Фойдаланувчилар фақат кейинги огоҳлантиришгача пулни ечиб олиш хусусиятидан фойдаланишлари мумкин.
Ушбу чеклов остида бўлган ҳисоб фойдаланувчилари маблағларни депозит қилиш ва савдо қилиш учун чекланган имкониятларга эга бўлади, - дея изоҳ беради Binancе.
Шу билан бирга, Binancе ҳали Россияда ишлашни тўхтатишни режалаштирмайди, бироқ у санкцияларнинг мумкин бўлган кенгайишини кузатиб боради ва янада қаттиқроқ чоралар кўришга имкон беради.