Эмомали Раҳмон расмий ташриф билан Россияга учиб борди

Фото: Фото: НИАТ "ХОВАР"

Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон расмий ташриф билан Россия Федерациясига учиб борди, деб хабар беради Kazinform агентлиги Ховар нашрига таяниб.

Эмомали Раҳмон Россия президенти Владимир Путин билан учрашади. Хабар қилинишича, икки давлат раҳбарлари кичик ва кенгайтирилган таркибда музокаралар ўтказади.

Эмомали Раҳмон 23 ноябр куни КХШТ саммитида иштирок этадиган Минскка ҳам боришни режалаштирган.