ASTANA. Kazinform - Бу ҳақда авиакомпания хабарида айтилади. Белгиланган багажда ва қўл юкида ташиш тақиқланади. Бу Дубай орқали, Дубайга ёки Дубайдан кетаётган барча йўловчиларга тааллуқлидир, деб хабар беради Kazinform.
«Йўловчиларга қўл юкида ҳам, рўйхатдан ўтган багажда ҳам пейжер ва рация олиб юриши тақиқланади. Агар бундай қурилмалар аниқланса, улар Дубай ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан мусодара қилинади”, - дейилади Emirates расмий баёнотида.
Қарор 17 ва 18 сентябрда алоқа воситалари, жумладан пейжерлар ва рациялар портлашлари юз берган Ливандаги воқеалар фонида қабул қилинди. Натижада 37 киши ҳалок бўлди, 3 мингдан ортиқ киши жароҳатланди. Ливандаги Ҳизбуллоҳ гуруҳи ва мамлакат ҳукумати воқеада Исроилни айблади, бироқ Исроил расмийлари воқеа учун жавобгарликни ўз зиммасига олмади.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.