Қозоғистонлик спортчи Симона Халепни уч сетда мағлуб этди ва Уимблдон финалига чиқди, унда Рибакина Тунис вакили Онс Жабер (WТА иккинчи ракеткаси) билан учрашади.
Учрашув 9 июл, шанба куни Нур-Султан вақти билан соат 19:00да бошланади.
Қозоғистон тенниси учун бу «Катта Дубулға» туркумига кирувчи турнирларнинг биринчи финалидир, бунгача аёллар ўртасида ҳам, эркаклар ўртасида ҳам ҳали ҳеч ким ушбу чўққига кўтарилмаганди.
Фото: sports.kz