Рибакина уч сетда – 6:7, 6:4, 7:5 ҳисобида зафар қучди ва чорак финалга йўл олди.
Остравадаги турнирнинг соврин жамғармаси 757 900 долларни ташкил қилади.
Елена Рибакина ва Александра Саснович ўртасидаги шахсий учрашувларга келсак, қозоғистонлик теннисчи пешқадамликни мустаҳкамлади - 3:0. Улар аввалроқ 2021 йилда АҚШда - US Open ва Чикагодаги турнирда тўқнаш келишган ва Рибакина иккала ўйинда ҳам ғалаба қозонган (6:2, 6:3 ва 6:4, 6:4).
Фото: sports.kz