Елена Рибакина Австралияда яна бир йирик мусобақани муваффақиятли бошлади

Фото: Фото: Қозоғистон теннис федерацияси

Қозоғистоннинг биринчи, дунёнинг 3-ракеткаси Елена Рибакина Аделаида (Австралия) шаҳрида бўлиб ўтаётган WТА 500 турнирини муваффақиятли бошлади, деб хабар беради Каzinform.

Мусобақанинг 1-ракеткаси сифатида қайд этилган қозоғистонлик теннисчи иккинчи даврада дунё рейтингида 61-ўринни эгаллаб турган асли молдавалик, Испания вакили Кристина Буча билан кортга чиқди.

Е.Рибакина пария ўрталаридаёқ брейк қилишга муваффақ бўлди – 6:3.

Елена иккинчи сетни брейк билан бошлади - 2:0. Бироқ Кристина тарози мувозанатини сақлашга муваффақ бўлди - 3:3. Ҳисоб 5:5 бўлганида Рибакина навбатдаги брейкга эришди. Ниҳоят, у иккинчи партияда очкони эйс билан қўлга киритди - 7:5.

Бир ярим соат давом этган мусобақада Елена 11 та брейк ва 5 та брейк-пойнтдан 3 тасини қайд этди. К.Буча 1 эйс, 1 брейк (8 брейк-пойнт) билан ажралиб турди.

Шу тариқа учрашувни иккинчи даврада бошлаган қозоғистонлик теннисчи чорак финалга йўлланма олди.

Елена Рибакина ярим финалга чиқиш учун россияликлар, дунёнинг 16-ракеткаси Вероника Кудерметова ёки 21-ўриндаги Екатерина Александрова билан рақобатлашади.