Эльдар Бақпаев ҚР Президенти Матбуот котиби ўринбосари лавозимига тайинланди
12:54, 06 Октябрь 2023
Бу ҳақда ҚР Президентининг Матбуот котиби Берик Уали ўзининг Facebook саҳифасида ёзди, дея хабар беради Kazinform.
“Миллий телевидениеда ўз имзосини яратган ва давлат хизматида катта тажрибага эга бўлган Эльдар Қусманули Бақпаев Қозоғистон Республикаси Президенти матбуот котиби ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунгача у “Хабар 24” телеканали директори лавозимида ишлаган. Ҳамкасбимизга муваффақиятлар тилаймиз!”, - деб ёзди Берик Уали.