Томонлар коронавирус тарқалиши туфайли дунёда юзага келган мисли кўрилмаган вазиятни муҳокама қилдилар ва икки мамлакат томонидан глобал эпидемияни бартараф этиш бўйича кўрилаётган чораларни қўллаб-қувватлашини таъкидладилар.
Шунингдек, қозоқ-ўзбек ҳамкорлиги ва минтақавий кун тартибига оид долзарб масалалар муҳокама қилинди.
Суҳбат якунида Нурсултон Назарбоев ва Шавкат Мирзиёев бир-бирларини баҳорнинг янгиланиш байрами - Наврўз байрами билан табрикладилар.
Суҳбат Ўзбекистон томонининг ташаббуси билан бўлиб ўтди.