«Қуёшга ўхшаш юлдуз атрофида 700 ёруғлик йили узоқликда айланиб юрган газ гигантини кузатиш сайёранинг таркиби ва шаклланиши ҳақида муҳим маълумот беради», — дейилади агентлик хабарида.
NASАнинг таъкидлашича, бу кашфиёт келажакда Жеймс Уэбб кичик тошли сайёраларнинг юпқароқ атмосфераларида карбонат ангидридни аниқлаш ва ўлчаш имкониятига эга бўлишини англатади.
«Аввалги кузатувлар, жумладан, NASAнинг «Хаббл» ва «Спицер» космик телескоплари ёрдамида сайёрамиз атмосферасида сув буғлари, натрий ва калий борлигини кўрсатди. Жеймс Уэббнинг тенгсиз инфрақизил датчиклари туфайли карбонат ангидрид борлиги тасдиқланди», - дейилади NASА хабарида.
Фото: аb-news.ru