Дзюдо бўйича жаҳон чемпионати: 18 июнь куни Қозоғистондан кимлар иштирок этади
ASTANА. Кazinform - Бугун, 18 июнь куни Венгрия пойтахти Будапештда бўлиб ўтаётган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатида Қозоғистон терма жамоасидан икки нафар курашчи иштирок этади.
Шу куни мамлакат шарафини Нурлихан Шархан (100 кг) ва Марат Байкамуров (100 кг) ҳимоя қилади.
Нурлиханнинг жаҳон чемпионатидаги илк рақиби туркманистонлик Баймурат Мажанов бўлса, Марат Заиль Рамирес (Куба) ва Миллимоно Абдулае (Гвинея) ўртасидаги баҳс ғолибига қарши кортга чиқади.
Шунингдек, 19 июнь куни Ерасил Қажибаев (100 кг+) соврин учун кураш олиб боради.
Ҳозирга қадар жаҳон чемпионатида Абиба Абужақинова (48 кг) кумуш медални қўлга киритган бўлса, Мағжан Шамшадин (60 кг), Шерзод Давлатов (60 кг), Ғалия Тинбаева (48 кг), Ғусман Қирғизбаев (66 кг), Есет Қуанов (72 кг), Эсмигул Қуюлова (63 кг), Абилайхан Жубаназар (81 кг) Мейирлан Максим (90 кг) мусобақани эрта якунлади.
13-20 июнь кунлари дзюдо бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Унда 92 давлатдан 566 нафар спортчи 14 вазн тоифасида медаллар учун кураш олиб боради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ парадзюдо бўйича жаҳон чемпионатида Қозоғистоннинг икки терма жамоаси чемпион бўлгани ҳақида хабар берган эдик.