Дзюдо бўйича ҚР миллий терма жамоаси Grand Slam рейтинг мусобақасида иштирок этади
Жаҳон мусобақаси 24 июн куни бошланади. Қозоғистон шарафини эркаклар терма жамоасидан 13 нафар, аёллар терма жамоасидан 7 нафар спортчи ҳимоя қилади.
Эркаклар: Бауржан Нарбаев (60 кг), Қанат Сейилхан (60 кг), Елдос Сметов (66 кг), Ғусман Қирғизбаев (66 кг), Ерлан Серикжанов (73 кг), Ансарбек Ғайнуллин (73 кг), Бекадил Шаймерденов (81 кг), Абилайхан Жубаназар (81 кг), Ерсултон Музаппаров (90 кг), Дидар Ҳамза (90 кг), Нурлихан Шерхан (-100 кг), Ислом Бозбаев (-100 кг), Адил Оразбаев (+100 кг).
Аёллар: Абиба Абужақинова (48 кг), Самалай Ерғалиева (63 кг), Зере Бектасовыизи (70 кг), Екатерина Токарева (70 кг), Аруна Жангелдина (-78 кг), Назгул Маратова (+78 кг), Камила Берлиқаш (+78 кг).
Қайд этиш керакки, мазкур мусобақа Халқаро дзюдо федерацияси тақвимидаги 2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган ёзги Олимпиада ўйинлари учун очколарни тақсимлаш бўйича биринчи рейтинг турниридир.