“ДУШАНБЕ КИТОБ – 2023” XI халқаро китоб кўргазмаси бўлиб ўтмоқда

Фото: Фото: ЎзА

Жорий йил 3-5 октябрь кунлари Душанбе шаҳридаги Тожикистон миллий музейида “ДУШАНБЕ КИТОБ – 2023” XI халқаро китоб кўргазмаси бўлиб ўтаяпти, деб хабар беради Kazinform UzAга таяниб.

Унда Ўзбекистон, Туркия, Эрон, Туркманистон, Россия, Ҳиндистон ва бошқа давлатлардан нашриёт, матбаа корхоналари ва китоб савдо ташкилотларининг вакиллари иштирок этмоқда.

Фото: ЎзА

Ўзбекистон делегацияси қаторида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон ноширлари ва китоб савдоси ташкилотлари миллий ассоциацияси, “O‘zbekiston”, “Zamin-nashr”, “Sahhof”, “Hilol-nashr”, “Credo-Print”, “Best-book” нашриётлари ва матбаа корхоналари вакиллари турли жанрларда 230 номдаги адабиётлар билан қатнашмоқда.