Душанбе аэропорти йилига 5 миллион йўловчига хизмат кўрсатади

Фото: Фото: Ховар

ASTANA. Kazinform – Тожикистон пойтахтидаги Душанбе халқаро аэропорти янги терминал ишга туширилгандан сўнг йилига 5 миллион йўловчига хизмат кўрсата олади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Матбуот анжуманида «Душанбе халқаро аэропорти» ОАЖ бош директори Зайнулло Шарифзода ички рейслар учун эски терминал ўрнига янги терминал қурилиши ҳақида маълум қилди.

«Янги терминал йилига тахминан 3 миллион йўловчига хизмат кўрсата олади. Халқаро терминал билан биргаликда бу аэропортнинг умумий ўтказувчанлигини йилига 5 миллион йўловчига ошириш имконини беради», - деди у.

Унинг сўзларига кўра, лойиҳалаш ишлари якунланди, қурилиш ишлари тез орада бошланади. Янги объектни икки йил ичида фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тожикистонда Starlink сунъий йўлдош интернети ишга туширилгани ҳақида хабар бергандик.