Дунёдаги энг тирбанд шаҳарлар маълум бўлди
17:32, 13 Январь 2025
2024 йилда йўлларнинг тирбандлиги бўйича Истанбул дунё мегаполислари орасида биринчи ўринга чиқди, деб ёзади xabar.uz.
INRIX компанияси таҳлилларига кўра, Истанбул Нью-Йорк ва Лондонни ортда қолдирган. Шунингдек, Лондон Европада тирбандликлар бўйича етакчи шаҳар деб топилди.
Маълумотларга кўра, Истанбул ҳайдовчилари йил давомида ўртача 105 соатни тирбандликларда ўтказишади.
Топ-5 энг тирбанд шаҳарлар рўйхатига Чикаго ва Мехико ҳам кирган.