Дунёдаги энг қуруқ чўлда қор ёғди
14:35, 27 Июнь 2025
ASTANA. Kazinform – Чили шимолидаги энг қурғоқчил Атакама чўлига қор ёғди. Бу ҳақда ушбу мамлакатда жойлашган обсерватория баёнотида маълум қилинган, деб ёзади ТАСС агентлиги.
“Дунёдаги энг қурғоқчил бўлган Атакама чўлида қор ёғмоқда”, - дейилади хабарда ва унга қўшилган видеолавҳада.
Маълумки, ушбу ҳудудда охирги марта бундай қор 10 йил аввал тушган эди.
Атакама чўлининг энг баланд чўққисида жойлашган. У ерда намлик камдан-кам тушганлиги сабабли, бу обсерваториялар қуриш ва космик кузатиш учун учун қулай жой саналади.
Аввалроқ Мисрнинг саҳрода янги шаҳар қуриш режалари ҳақида ёзган эдик.