Дунёдаги энг кекса одам вафот этди

Фото: Фото: ТАСС

ASTANA. Kazinform – Дунёдаги энг кекса одам ҳисобланган венесуэлалик Хуан Висенте Перес Мора 115 ёшида вафот этди. Бу ҳақда мамлакат президенти Николас Мадуро маълум қилди, деб хабар беради ТАСС.

“Дунёдаги энг кекса одам сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига кирган Хуан Висенте Перес Мора 115 ёшида вафот этди. Унинг оиласига, Эль-Кобре халқига ҳамдардлик билдираман”, – деб ёзди Мадуро Х ижтимоий тармоғида.

Перес Мора 1909 йил 27 майда Венесуэланинг Эль-Кобре шаҳрида 10 нафар фарзанднинг тўққизинчиси бўлиб туғилган. У 11 фарзанд кўрди. Перес Мора охирги дамларини Сан-Хосе-де-Боливардаги уйида ўтказди.