Дунёдаги энг кекса ит вафот этди

Фото: Фото: PAULO CUNHA

Португалияда Бобби исмли дунёдаги энг кекса ит вафот этди. У 31 йил яшади. Бу зот португал мастифидир (классик номи Рафейру Ду Алентежу), деб хабар беради Kazinform агентлиги BBCга таяниб.

11 йил – яхши кўрсаткич, 13 йил – катта ютуқ ва 16 йил – чинакам иқтидорлиларнинг умри, чунки бу инсон умрининг 120 йилига тенг.

Бирорта ҳам ит 31 йил яшамаган. Оддий арифметика бўйича, Боби камида 240 ёшда эди.

Ҳайвоннинг ўлими ҳақида ҳайвонни даволаган ветеринар Карен Беккер маълум қилди.

Гиннеснинг рекордлар китоби ит ўлимидан кейин биринчи бўлиб унга мурожаат қилди. Жорий йилнинг 2 февралида рекордлар китоби Боббини инсоният тарихидаги энг кекса ит сифатида тан олган эди.

Фото: EPA-EFE/REX/SHUTTERSTOCK