Дунёда энг оммалашган автомобиль ранги аниқланди
20:29, 14 Февраль 2025
2024 йилда дунёда қайси рангдаги автомобиллар энг кенг тарқалгани маълум бўлди. Сўнгги йилларда автоҳаваскорларнинг танлови ўзгариб, турли хил, айниқса, жозибадор ранглар оммалашмоқда, деб ёзди Motor1 сайти.
Оқ — ҳамон энг кенг тарқалган автомобил ранги бўлиб қолмоқда, жаҳонда шу рангдаги машиналарнинг улуши 34 фоизни ташкил этади.
Қора ранг — иккинчи (22 фоиз), кулранг — учинчи ўринда (17 фоиз). Шу билан бирга, яшил, сариқ ва бинафшаранг каби жозибали ранглар урфга кирмоқда.
Ранглар минтақаларга қараб фарқ қилади. Европада оқ-сариқ рангдаги автомобиллар кенг тарқалган, АҚШда — кулранг, Жанубий-Шарқий Осиёда эса қора рангли машиналар кўпаймоқда.
2024 йилда дунёда энг оммалашган автомобиль ранглари:
- Оқ — 34 фоиз
- Қора — 22 фоиз
- Кулранг — 17 фоиз
- Кўк — 7 фоиз
- Қизил — 4 фоиз
- Яшил — 2 фоиз
- Сариқ — 1,5 фоиз
- Жигарранг — 1 фоиз
- Қаймоқранг — 1 фоиз
- Бинафшаранг — 1 фоиз.