Дунёда нефт нархи 60 долларга яқинлашмоқда
10:20, 13 Январь 2021
NUR-SULTAN. Kazinform – Лондоннинг ICE биржасида Brent маркали нефтнинг март фьючерслари нархи аввалги савдога нисбатан 0,42 фоизга ўсди ва бир баррели учун 57,07 долларни ташкил этди. Бу ҳақда Kazinform ТАССга асосланиб хабар беради.
Биржанинг маълумотлари кўра, Brent маркали нефти 2020 йил 24 февралдан бери биринчи марта баррели 57 доллардан ошди.
WTI маркали нефти 0,83 фоизга ўсиб, баррели учун 53,68 долларни ташкил этди.
Brent маркали нефтининг баррели 57,08 доллардан (+ 0,88%) сотилмоқда. WTI нефтининг баррели 53,66 доллардан (+ 0,79%) сотилмоқда.