4 май, соат 10:00 ҳолатига кўра, дунёда COVID-19 инфекциясини юқтирганлар сони 3 566 295 одамни ташкил қилмоқда. Вафот этганлар - 248 286, соғайганлар - 1 154 057 науқас.
Вирус тарқалиши бўйича АҚШ якка пешқадам бўлиб турибди. Мамлакатда айни дамда 1 188 122 одам инфекцияга чалинган, бир суткада аниқланган ҳолатлар сони – 27 348. Иккинчи ўринда Испания (беморлар сони – 247 122, бир суткада – 1533 одамдан аниқланган), учинчи ўринда эса Италия (210717/ 1389).
Коронавирус тарқалган давлатлар ўнталигида қуйидагилар бор:
Буюк Британия:186599 / 4339,
Франция: 168693 / 297,
Германия: 165664 / 697,
Россия: 134687 / 10633,
Туркия: 126687 / 1670,
Бразилия: 101147 / 4588,
Эрон: 97424 / 976
МДҲ мамлакатлари ўртасида энг кўп ҳолат – 16705 та ҳолат Беларусда қайд этилган. Мамлакатда бир суткада 877 одамдан инфекция аниқланди.
Ундан кейинги ўринларда:
Украина: жами ҳолатлар сони 11913 / бир суткада 502
Молдова: 4121 / 69
Қозоғистон: 3964 / 63
Армения: 2386 / 113
Ўзбекистон: 2149 / 31
Озарбайжон: 1932 / 38
Қирғизистон: 795 / 26
Грузия: 589 / 7
Тожикистон: 128 / 52