Дунёда коронавирус қурбонлари сони 4 миллионга яқинлашди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Дунёда COVID-19 вирусини юқтирганлар сони 183 миллиондан ошди, деб хабар беради Kazinform.

Джон Хопкинс университетининг сўнгги маълумотларига кўра коронавирус дунё бўйлаб 183 миллион 407 минг 614 одамда аниқланган. Вирусдан ўлганлар сони 3 миллион 969 минг 700 нафарни ташкил этди.

Коронавирус энг кенг тарқалган мамлакатлар бешталигига: АҚШ, Ҳиндистон, Бразилия, Франция ва Россия киради.