Covid-19 вирусини юқтирганлар сони кундан-кунга ўсиб бормоқда. Шу билан бирга, унинг тарқалиш тезлиги ошди. Джон Хопкинс университети маълумотларига кўра, сўнгги уч кун ичида дунё бўйлаб хавфли вирусни юқтирганлар сони 128 мингга ошган.
Феврал ойи ўрталарида, кунига ўртача касаллик юқтирганлар сони 2-3 минг одамга кўпаяётган эди. Агар вирус шу тезлик билан тарқалишда давом этса, ушбу ҳафтанинг охирига келиб, дунё бўйлаб коронавирус билан касалланганлар сони 1 миллионга етади (сешанба куни 800 минг кишини ташкил қилган).