«Бутун дунё бўйлаб коронавирус инфекцияси билан касалланиш камаймоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг олтита минтақасининг тўрттасида (Америка, Тинч океанининг ғарбий қисми, Африка, Жануби-Шарқий Осиё) касалланиш даражаси бироз пасайган. Шарқий Ўрта ер денгизи минтақасида ва Европада касалланиш кўпаймоқда», - деди Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой.
Унга кўра, бу борада Италия, Болгария, Словакия, Германия, Эстония ва бошқа бир қатор Европа мамлакатларида карантин чоралари кучайтирилмоқда.
Муаллиф: Зарина Қахарман