ASTANA. Kazinform – Жанубий Африка Республикасининг вакили шкипер Кирстен Нойшафер яхта билан дунё бўйлаб «Олтин глобус пойгаси-2022» яккахон пойгасида ғолиб чиққан дунёдаги биринчи аёл бўлди, дея хабар беради Kazinform ВВCга таяниб.
У портларга кирмасдан денгизда 235 кун ўтказди ва маррага етиб келди.
Кирстендан кейин иккинчи ўринни эгаллаган ҳиндистонлик шкипер Абхилаш Томи Кирстендан 185 километр орқада қолган.
30 000 денгиз милини босиб ўтадиган пойгада рақобат жуда юқори бўлди.
Кирстен кўп йиллар давомида яхтачилик билан шуғулланади. У кемада турли йўналишларга, жумладан, ёлғиз ўзи ҳам саёҳат қилган.
У ҳужжатли филмни суратга олиш гуруҳи билан елканли қайиқда Антарктидага борган.
У велосипедда ҳам саёҳат қилади: 22 ёшида Кирстен бир йилда 15 минг километрга яқин масофани босиб ўтган.
Жарасқан Нұрыбаев
Нұрыбаев Жарасқан Бекназарұлы
1990 жылдың 12 қаңтарында Өзбекстан Республикасында туған.
"Низами" атындағы Ташкент Мемлекеттік Педагогика Университетінің түлегі.
Газет және телеарналарда тілші әрі тележүргізуші қызметін атқарған.
Бірнеше Халықаралық ақындар мүшәйрасының жүлдегері.
Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде "Қазақпарат" ХАА шығарушы редакторы