Дўл, момақалдироқ: Қозоғистонда бугун об-ҳаво қандай бўлади

Фото: Фото: Солтан Жексенбеков / Kazinform

ASTANА. Кazinform — «Қазгидромет» РДК 11 август куни учун об-ҳаво маълумотларини тақдим этди.

Синоптикларнинг прогнозларига кўра, антициклон таъсиридан Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади.

— Атмосфера фронтларининг ўтиши муносабати билан фақат республиканинг ғарби, шимоли-ғарби ва шимолида дўл ёғиб, момақалдироқ ва бўрон бўлиши кутилмоқда. Республика бўйлаб шамол тезлиги кучаяди, кечаси ва эрталаб мамлакат шимоли ва марказида туман тушади, кундузи мамлакат жанубида чанг бўрони бўлади, — дейилади синоптиклар хабарида.

Кундузи Туркистон, Жамбил, Қизилўрда вилоятларида 40, Алмати, Жетису вилоятларида 35-37, Улитау вилоятида 35-36 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда.

Бундан ташқари, кундузи ғарб, шимол ва Алмати вилояти марказида ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича 41 даражага етади.

Ғарбий Қозоғистон вилоятида, Атирау вилоятининг ғарби, шимоли ва жанубида, Ақтўбе вилоятининг ғарби, шарқида, Қизилўрда вилоятининг шимолий ярмида, Жамбил вилоятининг жануби ва марказида, Улитау вилоятининг марказида, Жетису вилоятининг маркази, ғарби, шимолида, Алмати вилоятининг жанубида юқори ёнғин хавфи кутилмоқда.

Бундан ташқари, Туркистон ва Манғистау вилоятларида, Алмати вилоятининг ғарби, шимоли ва шарқида, Қизилўрда вилоятининг жанубий ярмида, Жамбил вилоятининг шарқи, шимоли ва ғарбида, Атирау вилоятининг шарқида, Ақтўбе вилоятининг жанубида, Қостанай, Қарағанди ва Улитау вилоятларида, шунингдек, жанубий ҳудудларда фавқулодда ёнғин хавфи мавжуд.