TASHKENT. Kazinform – “Дубай-Тошкент” йўналиши бўйича парвоз қилган Ўзбекистон фуқароси “Ислом Каримов” халқаро аэропортидаги чегара-божхона постида тегишли тартибда кўрикдан ўтказилди. Натижада унинг сумкасидан оқ тошлар билан безатилган “Patek Philippe Geneve” ёзувли қўл соати топилди. Бу ҳақда Toshkent-AERO матбуот хизмати хабар берди.
1 миллиард 540 миллион 260 минг сўмлик (тахминан 121,5 минг доллар) тилла соат декларация қилинмаган ва жисмоний шахслар учун белгиланган меъёрдан ошиб кетган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мамлакат қонунчилигига кўра, жисмоний шахсларга оғирлиги 200 граммгача бўлган кумушдан ҳамда 65 граммгача бўлган олтин ва бошқа қимматбаҳо металлардан ясалган тайёр заргарлик буюмларини йўловчи божхона декларациясини тўлдирмасдан, ушбу миқдорлардан ортиқ бўлганларини йўловчи божхона декларацияси асосида Ўзбекистон божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга рухсат берилади.
Жарасқан Нұрыбаев
Нұрыбаев Жарасқан Бекназарұлы
1990 жылдың 12 қаңтарында Өзбекстан Республикасында туған.
"Низами" атындағы Ташкент Мемлекеттік Педагогика Университетінің түлегі.
Газет және телеарналарда тілші әрі тележүргізуші қызметін атқарған.
Бірнеше Халықаралық ақындар мүшәйрасының жүлдегері.
Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде "Қазақпарат" ХАА шығарушы редакторы