Дональд Трамп Виргин оролларидаги сайловчилар йиғилишида учинчи ғалабага эришди

Фото: Фото: pixabay.com

ASTANA. Kazinform - АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп пайшанба куни Виргин оролларида бўлиб ўтган республикачи сайловчилар йиғилишида кетма-кет учинчи ғалабасини қўлга киритди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Сайлов натижаларига кўра, собиқ президент 74 фоиз овоз тўплаган. АҚШнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги собиқ элчиси Никки Хейли яна Трампга ютқазиб, АҚШнинг Виргин оролларидаги республикачи сайловчилар орасида атиги 26 фоиз овозга эга бўлди.

- Барчангизга раҳмат айтмоқчиман. Биз ажойиб ғалабага эришдик. Биз ғалабани кутгандик, аммо бунчалик кучли бўлишини кутмагандик. Сизлар ақл бовар қилмайдиган одамларсиз, ҳеч қачон унутмайман, - деди Дональд Трамп.

Собиқ президент Невада штатидаги ички партиявий сайловларда ҳам ғалаба қозониши кутилмоқда, унинг рақиблари деярли йўқ.

АҚШда сайловлар 2024 йил 5 ноябрга белгиланган. Аввалроқ Дональд Трамп Айова ва Нью-Гэмпшир штатларида, АҚШнинг амалдаги президенти Жо Байден эса Невада штатида партиявий овоз беришда ғалабани қўлга киритган.