Доллар курси Қозоғистонда яна кўтарилди

Фото: None
ALMATY. Kazinform – Долларнинг тенгега курси нисбатан қимматлашди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

KASE фонд бозоридаги кундузги савдолар якунларига кўра, доллар курси 0,12 тийинга қимматлашди.

Бир АҚШ долларининг ўртача курси 444,04 тенгени ташкил этади.

Миллий банкнинг 21 апрелдаги расмий курси бўйича, 1 доллар 444,03 тенге.

Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси 445,25 тенге, сотиб олиш 448,70 тенгени ташкил этмоқда.

Нур-Султанда эса тегишинча 445,34 ва 447,27 тенге.

Муаллиф: Алма Муқанова