Kurs.kz маълумотларига кўра, Нур-Султандаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 474-479 тенгедан сотилмоқда.
Алматида доллар курси 476 ва 480,5 тенге орасида ўзгариб турибди.
16 август куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 0,37 тенгега ошиб, 476,59 тенгени ташкил қилган.
Миллий банкнинг 17 августдаги расмий курсига кўра, 1 доллар 476,58 тенге.
Айни дамда Алматидаги пул айирбошлаш шохобчаларида Россия валютаси 7,25-7,45 тенгедан сотилмоқда.