Доллар Қозоғистонда бирданига 9 тенгега арзонлашди
16:34, 05 Апрель 2022
ALMATY. Kazinform – Қозоғистон фонд биржаси (KASE)даги савдолар якунларига кўра тенге долларга нисбатан яна қадрсизланди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.
KASE фонд бозоридаги кундузги савдо якунларига кўра, доллар курси 8,92 тенгега арзонлашди. 1 доллар 462,91 тенгени ташкил қилди.
Миллий банкнинг 5 апрелдаги расмий курсига кўра, 1 доллар 472,76 тенге.
Kurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси 462,35 тенге, сотиб олиш 467,13 тенгени ташкил қилмоқда.
Нур-Султанда эса тегишинчяа 462,17 ва 467,11 тенге.
Муаллиф: Алма Муқанова