KASE фонд бозоридаги кунлик савдо якунларига кўра, доллар курси 0,65 тенгега қимматлашди. Бир АҚШ долларининг ўртача курси 436,18 тенгени ташкил этади. Миллий банкнинг 13 июндаги расмий курсига кўра, 1 доллар 435,76 тенге.
Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси 434,86 тенгени, сотиб олиши эса 439,16 тенгени ташкил қилмоқда. Нур-Султанда эса тегишинча 433,85 ва 436,15 тенге.
Муаллиф: Алма Муқанова