Доллар, евро ва рублнинг бугунги курси қандай
ALMATY. Кazinform — Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 511-517 тенгедан сотилмоқда.
Миллий банк томонидан 17 июнга таклиф қилинган расмий курс бир доллар учун 512,44 тенгени ташкил этади. Россия рублининг ўртача қиймати — 6,52 тенге. Евро - 593,15 тенге.
Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алмати валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 515 тенгедан сотилмоқда, сотиб олиш курси эса 513 тенгени ташкил қилмоқда. Евронинг сотиб олиш курси — 590 тенге, сотиш нархи — 595 тенге.
Астанада долларнинг сотув курси — 517 тенге, сотиб олиш курси — 511 тенге. Евро 588 тенгедан сотиб олиниб, 598 тенгедан сотилмоқда.
Айни пайтда валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия рублии 6,40 — 6,55 тенге орасида сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 16 июнь кундузги савдолар якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 0,34 тенгега пасайиб, 512,44 тенгени ташкил қилган.