Доллар, евро ва рубль қанча тенгедан сотилмоқда

Фото: Фото: freepik

ALMATY. Кazinform - Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 520-526 тенгедан сотилмоқда.

Миллий банк томонидан 12 июлга таклиф қилинган расмий курс бир доллар учун 520,93 тенгени ташкил этади. Россия рублининг ўртача қиймати — 6,68 тенге. Евро — 609,07 тенге.

Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алмати валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 523,5 тенгедан сотилмоқда, сотиб олиш курси эса 521 тенгени ташкил қилмоқда. Евро сотиб олиш курси - 609 тенге, сотиш нархи – 613 тенге.

Астанада долларни сотиш курси — 526 тенге, сотиб олиш курси эса 520 тенгени ташкил этади. Евро 607 тенгедан сотиб олиниб, 614 тенгедан сотилмоқда.

Айни пайтда валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия валютаси 6,55 — 6,70 тенге орасида сотилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 11 июль куни учун Қозоғистондаги доллар курси ҳақида хабар берган эдик.

Муаллиф: Алма Муқанова