Доллар 1 тенгега арзонлашди
16:18, 14 Апрель 2022
ALMATY. Kazinform – Қозоғистон фонд биржаси (KASE)даги савдолар якунларига кўра, доллар тенгега нисбатан қадрсизланди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.
KASE фонд бозоридаги кундузги савдо якунларига кўра, доллар курси 1,80 тенгега арзонлашди. 1 доллар 448,19 тенгега тенг бўлди. Миллий банкнинг 14 апрелдаги расмий курсига кўра 1 доллар 450,17 тенге.
Kurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси 452,78 тенге, сотиб олиш 457,95 тенгени ташкил қилмоқда.
Нур-Султанда эса тегишинча 451,88 ва 455,70 тенге.
Муаллиф: Алма Муқанова