ASTANA. Kazinform - Машҳур қозоғистонлик хонанда Димаш Кудайберген ўзининг барча мухлисларига бағишлаган «Omir» композициясининг яратилиш тарихи билан ўртоқлашди, деб хабар беради Kazinform.
Димаш Instargamда янги композиция ҳақида пост ёзди.
«Ишончим комилки, Сизлар менинг «Omir» номли янги қўшиғимга ишланган клипни кўргансизлар. Бу менинг қарийб 25 йиллик ижодий йўлим, қолаверса, унга таъсир кўрсатган инсонлар ва воқеалар кўзгуси сифатида яратилган...
Клип режиссёри Ғалим Асиловга ҳам фикр ва туйғуларимни экранга олиб чиққани учун миннатдорчилик билдирмоқчиман», - деб ёзади Димаш Қудайберген.
Эслатиб ўтамиз, 24 май - ўзининг туғилган кунида Димаш Қудайберген «Omir» номли янги мусиқий композицияни тақдим этган эди.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.