Димаш Қудайберген Қирғизистондаги халқаро фестивалда иштирок этади
17:42, 18 Июль 2025
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон халқ артисти Димаш Қудайберген “Мейкин Азия” IV халқаро ижрочилар фестивалида иштирок этади.
20-22 июль кунлари Қирғизистоннинг Чолпон-Ота шаҳрида “Мейкин Азия” номли IV халқаро ижрочилар фестивали бўлиб ўтади.
Димаш Қудайберген 22 июль куни томошабинларга ўз санъати билан хурсандчилик улашади.
“Димаш ушбу йирик мусиқа фестивалидаги энг ёрқин юлдуз бўлади!” – дейишмоқда ташкилотчилар.
Фестивальда 25 дан ортиқ мамлакатдан келган санъаткорлар иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, бунгача Димаш Қудайберген Вьетнам пойтахтида жаҳон опера афсоналари билан бирга чиқиш қилгани ҳақида ёздик.