Дэвид Кэмерон расмий ташриф билан Қирғизистонга боради
16:43, 22 Апрель 2024
ASTANA. Kazinform – 22-23 апрель кунлари Буюк Британия ташқи ишлар вазири Лорд Дэвид Кэмерон қирғизистонлик ҳамкасбининг таклифига биноан расмий ташриф билан Қирғизистонда бўлади.
Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, учрашув чоғида икки давлат ташқи ишлар идоралари раҳбарлари музокаралар ўтказади ва икки томонлама Қирғизистон-Британия ҳамкорлиги истиқболларини муҳокама қилади.
Ташриф дастуридан Дэвид Кэмероннинг Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ва Вазирлар Маҳкамаси раҳбари Ақилбек Жапаров билан учрашуви ўрин олган.
Аввалроқ Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Дэвид Кэмероннинг Тожикистонга ташрифи ҳақида хабар берилган эди.