Дэвид Кэмерон Астанага расмий ташриф билан келди
ASTANA. Kazinform – Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги ташқи ишлар, Ҳамдўстлик ва халқаро ривожланиш вазири Дэвид Кэмерон расмий ташриф билан Астанага келди.
Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 24-25 апрель кунлари Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги ташқи ишлар, Ҳамдўстлик ва халқаро ривожланиш вазири Дэвид Кэмерон Қозоғистон Республикасига ташриф буюриши хабар қилинганди.
Астанада Д.Кэмерон Давлат раҳбарияти томонидан қабул қилинади ва ҚР Бош вазири ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Мурат Нуртилеу билан музокаралар ўтказади.
Ташриф доирасида сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги икки томонлама ҳамкорлик масалалари, долзарб минтақавий ва халқаро мавзуларни муҳокама қилиш режалаштирилган.
Ташриф якунлари бўйича қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.