Дени Сассу-Нгессо Қасим-Жомарт Тоқаевни Конгога ташриф буюришга таклиф қилди
ASTANA. Kazinform – Ақордада ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан музокаралар ўтказган Конго Республикаси Президенти Дени Сассу-Нгессо Давлат раҳбарини Браззавилга ташриф буюришни таклиф қилди.
“Бугун биз муносабатларимизни мустаҳкамлайдиган қатор қарорларни қабул қилмоқдамиз ва амалга оширмоқдамиз. Жаноб Президент, Қозоғистоннинг Конгодаги элчисини тайинлаш тўғрисидаги қарорингиз учун миннатдорчилик билдираман. Менимча, ушбу қарор мамлакатларимиз ўртасидаги улкан салоҳиятга эга муносабатларни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш истагини билдиради. Бу ҳақда кеча ва бугун гаплашдик. Қолаверса, мутахассисларимиз ва вазирларимиз ҳамкорликда иш олиб борди ва бир қанча шартномалар ишлаб чиқди. Уларни ҳаётга татбиқ этишга ҳаракат қиламиз”, – деди фахрий меҳмон.
Конго Президенти икки қўшма лойиҳа самарали ва ўзаро манфаатли бўлишига ишонч билдирди.
“Шунингдек, мамлакатларингизнинг сўнгги 20 йил ичида эришган ютуқларини ҳам алоҳида таъкидламоқчиман. Қозоғистон Марказий Осиёдаги энг муҳим давлатга айланди. Сабаби, унинг жами ички маҳсулоти Марказий Осиёда 50 фоизни ташкил қилади. Биз бу ютуқни қўллаб-қувватлаймиз. Қозоғистондаги дўстларимиз барча соҳаларда катта тажрибага эга эканлигини ҳам таъкидламоқчиман. Бугун биз ушбу тажрибадан фойдаланмоқчимиз. Шунингдек, сизни Конго Республикасига, Браззавилга таклиф қиламан. Бу биз учун катта шараф”, – деди Дени Сассу-Нгессо.