Декабр қаҳрамонларининг жасорати халқимиз хотирасида абадий қолади – ҚР Президенти

Фото:
ASTANА. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ўзининг Тwitterдаги саҳифасида 16 декабр куни содир бўлган воқеа юзасидан хабар қолдирди, дея хабар беради Кazinform.

«Тарихимизда ўчмас из қолдирган декабр воқеасига бугун 36 йил тўлди. Ўша оғир кунларда халқимиз ўзининг мардлик руҳини, озодлик истагини намоён этди. Декабр қаҳрамонларининг жасорати, қурбон бўлганлар сиймолари халқимиз хотирасида мангу сақланиб қолади», — деб ёзади Давлат раҳбари.