Давлат раҳбари жаҳон чемпионатларида юқори натижаларга эришган ёш шахматчилар билан учрашди

Фото: Фото: Ақорда

ASTANA. Kazinform — Президент чемпионларнинг юксак мақсадлар сари интилишлари зарурлигини таъкидлади ва уларга ёрқин ғалабаларни тилади. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

Учрашувда 8 ёшгача бўлганлар тоифасида жаҳон чемпиони бўлган Адинур Адилбек ва Алиша Бисалиева, 12 ёшгача бўлганлар тоифасида жаҳон чемпиони бўлган Данис Қуандиқули, 14 ёшгача бўлганлар тоифасида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган Марк Смирнов, 16 ёшгача бўлганлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритган Эдгар Мамедов ва 16 ёшгача бўлганлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритган Сауат Нурғалиев иштирок этди.

Фото: Ақорда
Фото: Ақорда

Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, ёш спортчиларнинг ютуқлари халқаро майдонда Қозоғистоннинг рамзи бўлиб, мамлакатимизда шахматнинг улкан истиқболларини намойиш этади. Президент чемпионларнинг юксак мақсадлар сари интилишлари зарурлигини таъкидлади ва уларга ёрқин ғалабаларни тилади.

Фото: Ақорда
Фото: Ақорда

«Шахмат – буюк санъат. Шунинг учун шахмат билан ҳар куни, диққат билан, махсус китобларни ўқиб шуғулланиш керак. Бугун Халқаро шахмат федерацияси президенти Аркадий Дворкович билан учрашяпсиз. Бу - Сизларнинг энг бахтли дақиқаларингиздан бири”, - деди Давлат раҳбари.

Учрашув якунида Қасим-Жомарт Тоқаев шахмат тахтасига эсдалик ёзувини қолдирди.