Давлат раҳбари ёшларни келажак гарови бўлган сифатли таълим олишга даъват этди

Фото: Фото: Ақорда

ASTANА. Кazinform — Қасим-Жомарт Тоқаев Шахмардан Есенов номидаги Каспий технология ва инжиниринг университети ҳудудида жойлашган технопарк фаолияти билан танишди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

Президентга технопарк замонавий инфратузилма билан жиҳозлангани ҳақида маълумот берилди. Буларнинг барчаси стартап ва лойиҳаларни ишлаб чиқишда иштирок этаётган тадбиркорлар, талабалар ва мактаб ўқувчиларини қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Фото: Ақорда
Фото: Ақорда
Фото: Ақорда

 

Давлат раҳбарига инновацион лаборатория ва устахоналар тақдим этилди. У ерда талабалар ва ёш мутахассислар электроника, робототехника, лазер билан кесиш, ёғоч ва металлга ишлов бериш, полиграфия, 3D дизайн, тикувчилик каби кўникмаларни эгаллайди.

Фото: Ақорда
Фото: Ақорда

Президент халқаро дастур бўйича IТ-мутахассислар тайёрланаётган ўқув ҳудуди, рақамли ва телекоммуникациялар бўйича компетенцияларни ривожлантиришга йўналтирилган лабораторияни кўздан кечирди.

Фото: Ақорда
Фото: Ақорда
Фото: Ақорда
Фото: Ақорда

 

 

Талабалар билан суҳбат чоғида Қасим-Жомарт Тоқаев янги технологиялар ва сунъий интеллект йўналишларини ривожлантириш долзарб масала эканини таъкидлади. Президент таъкидлаганидек, мамлакатда транспорт-логистика соҳасида малакали мутахассисларга талаб юқори. Давлат раҳбари ёшларни келажагининг гарови бўлган сифатли таълим олишга даъват этди.

Эслатиб ўтамиз, Президент Ақтау шаҳридаги улгуржи савда ва тақсимлаш марказига ташриф буюрди.